АҚШ ва Европа Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортганлигининг сабаби ушбу мамлакат армиясида керакли кадрларнинг йўқлиги бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенконинг сўзларига таянган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Бир йил муқаддам дўстларимиз йўқ эди, бизга ҳеч ким ишонмас эди. Ҳозир мен вазиятни ойдинлаштира оламан. Биз америкалик ва европалик ҳамкасбларимизни таклиф қилиб, улардан ҳарбий ёрдам сўрагандим, лекин рад жавобини эшитиб бироз саросимага тушгандим: йўқ, биз сизга ёрдам бера олмаймиз, деди улар”, - таъкидлади Порошенко.

Бунга сабаб сифатида европаликлар Украинада жанговар армиянинг йўқлигини кўрсатган.
Унинг қўшимча қилишича, янги армияни тузишда асосий ролни кўнгиллилар ўйнаган.