«Profi Education» республика ва халқаро фан олимпиадаларига бепул тайёргарлик кўриш имкониятини яратди

Жамият 11 Сентябрь 2015 4734

2015 йилда «Profi Education» билимли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ватанимиз довруғини янада юксакларга кўтариш мақсадида яна бир улкан лойиҳага қўл урди. Бу лойиҳада лицей ёки коллежнинг 1, 2 ва 3-босқичида таҳсил олаётган ва физика, математика, тарих фанлари бўйича олимпиадада иштирок этиш истагида бўлган ўқувчилар қатнашиши мумкин. Ушбу фанлар бўйича республиканинг энг кўзга кўринган мутахассислари таълим беради. Қуйида танлов шартлари ва мутахассисларнинг илмий фаолиятлари ҳақида тўлиқроқ танишишингиз мумкин.

Бекзод УСМАНОВ

Наманган вилоятида туғилган.
1999—2003 йилларда Тошкент давлат педагогика университети бакалавр босқичида таҳсил олган.
2004—2006 йилларда Тошкент давлат педагогика университети магистратура босқичида таҳсил олган.
2003—2008 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги академик лицейда тарих фани ўқитувчиси.
2007—2010 йиллар Ўз ФА тарих институти аспиранти.
2008—2011 йиллар ЖИДУ академик лицейида тарих фани ўқитувчиси.
2013, 2014, 2015 йиллардаги тарих фани бўйича ўтказилган олимпиаданинг республика босқичида шогирдлари кетма-кет биринчи ўринни эгаллаган.
2011 йилдан буён «Profi Education»да тарих фани ўқитувчиси.

Шерзод ДУСТОВ

Самарқанд вилоятида туғилган.
1993—1998 йилларда Самарқанд давлат университетининг механика-математика факультетида таҳсил олган.
2008 йилда Шерзод Дустовнинг ўқувчиси Диёра Салимова Испанияда ўтган халқаро олимпиадада бронза медаль соҳиби ва шу йилнинг ўзида Буюк Ипак Йўли олимпиадасида кумуш медаль соҳиби бўлган.
2009 йилда Диёра Салимова Германияда ўтказилган халқаро олимпиадада кумуш медаль ва шу йилнинг ўзида Буюк Ипак Йўли олимпиадасида олтин медаль соҳиби бўлди.
2010 йилда Қозоғистонда ташкил этилган халқаро олимпиадада Шерзод Дустовнинг бир йўла тўрт ўқувчиси Иброҳимбек Акрамов, Умидахон Жураева, Зариф Ибрагимов, Жафар Абдураҳимовлар кумуш медаль соҳиби бўлишди.
2012 йилда Шерзод Дустов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
2012 йилдан бери «Profi Education»да математика фани ўқитувчиси.

Сухроб ТЕЛЯЕВ

Бухоро вилоятида туғилган.
2004—2008 йилларда Бухоро давлат университети физика-математика факультети бакалавр босқичида таҳсил олган.
2008 йил физика фанидан талабалар ўртасидаги олимпиадада республика босқичи ғолиби ва ДААД халқаро стипендияси соҳиби.
2008—2010 Ўзбекистон Миллий университети магистратура босқичида таҳсил олган.
2010-2013 йиллари Ўзбекистон Фанлар Академияси ион плазма ва лазерли технологиялар институти докторанти.
2013—2014 йиллар Георг Август Университети, учинчи физика институти докторанти. (Гёттинген, Германия)
Физика бўйича республика ва халқаро олимпиадаларда кўплаб ўқувчиларни ғолиблик шоҳсупасига олиб чиққан.
2012 йилдан бери «Profi Education»да физика ўқитувчиси.

Танлов шартлари

Тест орқали юқори натижага эга 200 нафар иштирокчи* саралаб олинади;
15 кунлик бепул узлуксиз ўқув машғулотларидан сўнг саралаш имтиҳони ўтказилади;
Саралаш имтиҳонидан ўтган 9 нафар ўқувчи олимпиадага бепул тайёрланиш имкониятини қўлга киритади.**
Танловда иштирок этишни хоҳловчилар шу йилнинг 15 сентябрига қадар «Profi Education»га келиб рўйхатдан ўтишлари лозим.
*Иштирокчилар коллеж ёки лицейнинг 1, 2, 3-босқич ўқувчилари бўлиши шарт;
**Кейинги имтиҳонлар ҳар 15 кунда ташкил этилади, агар иштирокчининг кўрсаткичи пасайиб кетса, бепул тайёргарлик кўриш имкониятидан маҳрум этилади.

Телефонлар: 0 (371) 249-20-01, 0 (371) 244-06-60.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. «Profi Education» НТМ хизмат кўрсатади

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар