Ироқлик ва суриялик қочқинлар Европа Иттифоқига иложи борича тезроқ ва қулайроқ келиш учун интернет, GPS ва ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Муҳожирлар ижтимоий тармоқлардан йўналиш, тўхташ жойлари, дўконлар ва қочқин сифатида давлат расмийлаштирувидан ўтиш, контрабандачилар билан муомала қилиш ҳақида ахборот излаш ҳамда тезкор маълумот билан бўлишишда фойдаланишмоқда.

Муҳожирлар уяли алоқа ва GPS’дан Эгей денгизи орқали Туркиядан Греция қирғоқларигача йўлни тузиш ва хавфли вазиятлар пайдо бўлганда соҳилбўйи қўриқлаш хизмати билан боғланадиган араб диаспораси кўнгиллиларидан ёрдам олишда фойдаланадилар.

Аввалроқ Европага келган суриялик муҳожирлар сони 100 мингдан ошиб кетгани ҳамда 160 минг муҳожирни Европа Иттифоқининг 28 та давлати орасида икки йил давомида тақсимлаш режаси қабул қилингани маълум қилинган эди.