Россия марказий банки асосий ставкани 11 фоиз даражасида ушлаб қолди. Бу ҳақда молиявий регуляторнинг сайти орқали хабар қилинди.

Жорий йилнинг бошидан буён банк асосий ставкани уч бора туширган эди. Охирги марта, 3 август куни у 0.5 пунктга туширилиб, 11 фоизни ташкил қилган эди.
Экспертлар шундай қарор қабул қилинишини кутаётган эдилар.