Россияда тез нейтронларда ишловчи ядровий реактор қурилиши бошланди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 4608

Россияда қурилиши бошланган тез нейтронларда ишловчи энг қувватли, кўп мақсадли тадқиқот ядровий реактори (МБИР) келажак дунё атом энергетикаси учун зарур бўлган ёқилғи ва конструкцион материалларнинг янги турларини ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш имконини беради, деб айтди “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Вячеслав Першуков. 

“Бундай қурилмалар ҳали бўлмаган. Бу реактор келажак дунё атом энергетикаси учун мўлжалланган. У янги материал ва ёқилғилар тадқиқоти муддатларини бир неча бор қисқартиришга имкон беради”, деб айтди 11 сентябрда МБИР реактори бош биноси пойдеворига асос солиш тадбирида Першуков.

Першуковнинг таъкидлашича, реакторнинг қуввати қанча катта бўлса, натижаларни шунча тез олиш мумкин. “Агар ҳозирда мавжуд бўлган кам қувватли реакторлардан фойдаланиладиган бўлса, тадқиқотларга ўнлаб йиллар кетиб қолади. МБИР реактори бу муддатни 3-4 баробарга қисқартиришга имкон беради”, деб таъкидламоқда Першуков.

Першуковнинг айтишича, янги реактор негизида Халқаро тадқиқотлар маркази қуриш режалаштирилмоқда.

МБИР дунёда ҳозирда мавжуд, қурилаётган ва лойиҳаланаётган тадқиқот реакторларидан энг қувватлиси бўлади. Натрий иссиқлик ташувчи реакторнинг иссиқлик қуввати 150 МВт ни ташкил қилади. МБИРнинг ноёб техник характеристикалари янги рақобатбардош ва хавфсиз ядровий энергетик қурилмаларни, жумладан ядровий ёқилғи циклини туташтириш учун тез нейтронларда ишловчи реакторларни яратишни асослашда кенг спектрдаги тадқиқот вазифаларини ҳал қилишга имкон беради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар