Россиянинг БМТдаги доимий вакили: Россия сўнгги 20 йил ичида тактик ядро қуроллар сонини 4 баробарга қисқартирди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 2444

Россия давлатларни ядро қуролларини ўз ҳудудидан ташқарига жойлаштирмасликка чақириб, бу оммавий қирғин қуроллари тарқалиб кетишини назорат қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда жума, 11 сентябрь куни Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Владимир Сафронков Ядровий қуролларнинг синалишига қарши ҳаракат қилиш халқаро куни муносабати билан ташкил этилган Бош ассамблеясининг норасмий йиғилишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ядровий қуролсизланишнинг ашаддий тарафдори бўлиб, мазкур соҳада АҚШ билан икки томонлама шартномалар имзолаган.

“Биз мазкур масала юзасидан амалий мулоқотга тайёрмиз, бироқ бундай мулоқот, айнан амалий суҳбат фақатгина давлатлар ўз хавфсизлигини бошқа мамлакатлар хавфсизлиги ҳисобига таъминлашдан воз кечган тақдирда самара келтириши мумкин. Ҳозирча вазият тескарисини кўрсатиб турибди ва дунё сиёсат майдонида шу билан боғлиқ салбий омиллар тўпланиши содир бўлмоқда”, – деди дипломат.

Унинг айтишича, “бугунги муҳим учрашувда муҳокама қилинаётганларни ҳал этиш юзасидан халқаро босимни кучайтириш айрим мамлакатларнинг ядро қуролларини ўз миллий ҳудудига жойлаштириб, хориждаги инфратузилмаларни тугатиш ва бузиб ташланишига ёрдам берарди”.

Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили Россия сўнгги 20 йил ичида тактик ядровий қуроллар омборини тўрт баробарга қисқартирганини айтиб ўтди. “Стратегик ҳужумкор қуроллар ҳажми эса 5 баробарга камайди. Россиянинг барча тактик ядро қуроллари миллий ҳудудлар чегарасида жойлашган бўлиб, мамлакатнинг юқори даражали хавфсизлигини таъминлайди”, – деди Сафронков.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар