Шанхайдаги Диснейленд атрофидаги 150дан ошиқ корхоналар атмосферани зарарлантириб, бўлажак ташриф буюрувчиларга кўм-кўк осмонни томоша қилишга тўсқинлик қилмаслиги учун ёпиб қўйилади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.

Боғнинг очилиши 2016 йилнинг баҳорига режалаштирилган.

Шанхай муниципиаль комиссияси Диснейленд ҳудудидаги об-ҳавонинг тозалигини сақлаш мақсадида 153та корхона ёпилиши кераклигини эълон қилди. Ҳозирда комиссия корхона эгалари товон пули олиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.