Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Қримга ташриф буюрди, дея хабар берди РИА “Новости”.

Қайд этилишича, италиялик сиёсатчи яриморолга хусусий ташриф билан келган бўлиб, бу ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирган.

Бироз олдинроқ, Песков Путин ва Берлускони яқинда учрашиши мумкинлигини тасдиқлаган, бу учрашувда сиёсатчилар нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларни, балки долзарб халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилиши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Берлускони шу йилнинг июнида Россияга келган ва дам олиш кунларини Олтойда Путин билан ўтказганди.