Тожикистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари 4 нафар жангарини йўқ қилди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 1899

Тожикистон кучишлатар бўлинмалари ходимлари Ромит тоғ дарасида ўтаётган аксилтеррорчилик операциясида яна 4 нафар жангарини йўқ қилди, 17 нафар эҳтимолий террорчи қўлга олинди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Махсус операция давомида 8 та Калашников автомати, битта пулемёт, катта миқдордаги ўқ-дорилар мусодара қилинди”, деб айтилмоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот марказида.

Айни пайтда жиноий гуруҳ етакчиси Абдуҳалим Назарзодани қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ички ишлар вазирлигида “террорчилар билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмагани ва борилмаслиги” қўшимча қилиб ўтилди.

Кўпроқ янгиликлар