Жорий ҳафта россиялик Валерий Спиридонов ва италиялик Сержио Канаверонинг жамоасига Хитойнинг Харбин тиббиёт институти ходими Рен Сяопин қўшилгани маълум бўлди. Бу маълумотни Спиридоновнинг матбуот котиби Никита Барвенов тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ногирон дастурчи Валерий Спиридонов бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш операциясига рози бўлган эди. Ушбу лойиҳа бошлиғи Сержио Канаверо илк бор 2013 йили бир сичқоннинг бошини кўчириб ўтказишга муваффақ бўлган эди.

Аммо бу технологияни инсонларда тажриба қилиб кўриш имконияти кейинроқ туғилди. Бу тажрибада россиялик дастурчи “тажриба қуёнчаси” вазифасини бажаради.