Япониядаги сув тошқинлари Toyota компаниясининг 3та заводида иш тўхтаб қолди

Жаҳон 11 Сентябрь 2015 2104

Автомобил ишлаб чиқарувчи Toyota Motor корпорацияси 11 сентябрь куни Япониядаги 3та заводини рўй бераётган кучли сув тошқинлари туфайли ёпиб қўйишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Айни вақтда тревога ҳолати эълон қилинган Мияги префектурасида 2та завод ва Ивата префектурасида битта завод ишламаяпти.

Кучли ёмғирлардан кейин Сибугава дарёсининг ўз қирғоқларидан тошиши Мияги префектурасида жойлашган Осаки шаҳри кўчаларини сувга тўлдирган.

NHK телеканали маълумотларига кўра, бу хавфли ҳудудларда бир минг нафардан ортиқ эвакуация қилинмаган кишилар қолмоқда.

Дзёсо шаҳрида эса Кингува дарёсининг тошишидан кейин юзага келган ҳолат туфайли 25 киши бедарак йўқолган. Бу шаҳарда 32 кв км майдон сув остида қолган ва 7 мингдан ортиқ уй бундан шикастланган.

Япониянинг шарқий ҳудудларида "Этау" бўронидан кейин юзага келган сув тошқинлари Ибраки ва Тотиги префектураларига ҳам таъсир қилган.

Ҳудудлардан деярли 1 млн киши эвакуация қилинган, 1 кишининг ўлими ва 28 кишининг жароҳатлангани тасдиқланган.

Кўпроқ янгиликлар