15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркаси бўлиб ўтади

Иқтисодиёт 12 Сентябрь 2015 3827

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 30 июлдаги фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Ўзбекистон халқаро пахта ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Мазкур ярмарка Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC)нинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилгани боис дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан бирига айланди.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси тизимида ҳам ушбу нуфузли форумга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, ярмарка иштирокчиларини Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Ўзбекистон пахта тозалаш» очиқ акциядорлик жамиятида кутиб олиш режалаштирилмоқда. Бу билан иштирокчиларни пахтани қайта ишлаш жараёнига татбиқ этилаётган замонавий янги технологиялар билан яқиндан таништириш, мутахассислар билан бевосита фикр алмашишига имкон яратиш назарда тутилган. Корхонага замонавий қуритиш, саралаш, жилдлаш, ленталаш ускуналари ўрнатилгач, иш унумдорлиги бир неча баробар ортди, сарфланадиган электр энергия миқдори анча камайди.

«Ўзэкспомарказ»да уюшма учун ажратилган майдонда соҳа корхоналарининг ишлаш жараёнини тўлиқ таърифловчи – қайта ишланаётган пахта маҳсулотларидан намуналар ва ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар