Англия чемпионатининг 5-тури анонси

Спорт 12 Сентябрь 2015 2242

Европа чемпионатларида ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус тугаб, тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Бугун Англия чемпионатида 5 тур ўйинларига старт берилади.

"Эвертон" - "Челси" (Тошкент вақти билан 16:45)
Турни "Эвертон" - "Челси" учрашуви очиб беради. Жозе Моуриньо шогирдлари муваффақиятсизликларига шу турда якун ясашни режа қилишган. Лекин ушбу тур арафасида жамоанинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа сафдан чиқди. Энди камида кейинги 2 ой мобайнида Асмир Бегович жамоанинг асосий дарвозабони бўлади.
Мезбонлар эса 4 турдан кейин 5 очко билан турнир жадвалининг 9 ўрнида жойлашган. 14-ўриндаги лондонликлар ҳисобида эса 4тагина очко.

"Арсенал" - "Сток Сити" (19:00)
Лондоннинг яна бир жамоаси "Арсенал" ўз майдонида "Сток Сити"ни кутиб олади. Кўпчилик Венгер шогирдларининг ғалабасига шубҳа қилмаяпти. "Арсенал" айни пайтда 7 очко тўплаган ҳолда 5-6 ўринларни "МЮ" билан бўлишиб турибди. 5 тур арафасида "канонирлар" таркибида йўқотишлар йўқ.
"Сток Сити" эса 4та ўйиндан атиги 2 очко олган ва 18 ўринни банд этган. Жамоа ёзги трансферлар даричаси ёпилиши арафасида Жердан Шакирини трансфер қилди ва у бугун майдонга тушиши мумкин.

"Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" (19:00)
Янги мавсумда енгилмасдек таассурот уйғотаётган "шаҳарликлар"ни бу турда муҳим ўйин кутмоқда. Пеллегрини шогирдлари сафарда ўзини турнир жадвалида таъқиб этиб келаётган "Кристал Пэлас" жамоасига қарши кураш олиб боришади. Қолаверса бу ўйинни Давид Сильва ўтказиб юборади. "Манчестер Сити" сафида ушбу ўйинда жамоанинг янги харидларидан бири Кевин де Брюйне дебют қилиши мумкин.
Айни вақтда "Сити"да 12 очко, "Кристал Пелас"да эса 9 очко мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" (21:30)
Бу турдаги яна бир марказий ўйин азалий рақиблар "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида ўтказилади. "МЮ" сафида бу ўйинда Давид де Хеа ҳаракат қилиши кутилмоқда. Руни эса бу ўйинни ўтказиб юбориши айтилган. "Мерсисайдликлар" сафида эса жамоанинг асосий етакчиси Коутиньо дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.
Айни вақтда "МЮ" 7 очко билан 5чи ўринда, "Ливерпуль" эса шунча очко билан 7чи ўринда жойлашган.

"Уотфорд" - "Суонси" (19:00)
Бугун шунингдек, чемпионатда яхши старт олган "Суонси" жамоаси мавсум дебютанти "Уотфорд" майдонига сафар қилади. Андре Айю етакчилигидаги уэльсликлар айни вақтда 8 очко билан тўртинчи ўринда. "Уотфорд" 4 ўйиндан биттасида ғалаба қозонган ва учтасида мағлуб бўлган - 17 ўрин.

"Вест Бромвич" - "Саутгемптон" (19:00)
Турнир жадвалида 15 ўринни эгаллаб турган "Вест Бромвич" бу турда Куман шогирдларини қабул қилади. "Саутгемптон" жамоаси эса ўтказилган 4 ўйинда 5 очко жамғарган.

"Норвич Сити" - "Борнмут" (19:00)
5 турда АПЛнинг икки дебютанти ўзаро тўқнашади. Охирги турларда "Борнмут" ҳужумчиси Уилсоннинг ўйини очилиб бормоқда. "Борнмут" унинг голлари эвазига кейинги 2 турда 4 очко қўлга киритди. Мезбонлар ҳам 4очко билан 13 ўринда жойлашишган.

13 сентябрь кунги ўйинлар

"Сандерленд" - "Тоттенхэм" (17:30)
13 сентябрь куни АПЛда яна 2 ўйин ўтиши белгиланган. Мавсумни омадсиз бошлаган икки жамоа ўзаро учрашади. Меҳмонлар сафида кореялик ҳужумчи Сон Хёнг Мин дебют қилиши кутилмоқда.

"Лестер" - "Астон Вилла" (20:00)
Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Лестер" ўз майдонида Тим Шервуд шогирдларини қабул қилади. 5 тур арафасида "Лестер" 8 очко билан учинчи ўринда, "Астон Вилла" эса 4 очко билан 12 ўринда турибди.

14 сентябрь
"Вест Хэм" - "Ньюкасл" (00:00)
Турни "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" жамоалари якунлаб беришади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар