АПЛнинг 5-туридаги ғалабадан кейин "Манчестер Сити" турнир жадвалида яққол пешқадамга айланди

Спорт 12 Сентябрь 2015 1986

"Эвертон" "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган ўйин орқали бошланган АПЛнинг 5-тур ўйинлари "Манчестер Сити" ва "Кристал Пелас" ўйини орқали давом этди.

Ушбу ўйиндан олдин 12 очко билан биринчи ўринда жойлашган "шаҳарликлар"нинг энг яқин таъқибчиси 9 очкога эга "Кристал Пелас" эди ва шу туфайли "Сити" учун бу ўйин муҳим аҳамият касб этганди. Ўта қийин кечган учрашувнинг сўнгги дақиқасида ёш ҳужумчи Ихеаначо томонидан урилган гол меҳмонларга ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан кейин "Сити" 15 очко билан турнир жадвалида яққол пешқадамга айланди. "Кристал Пелас"ни эса 5-турда 3 очко олган "Арсенал" қувиб ўтди.

Кристал Пэлас – Манчестер Сити 0:1
Гол: 0:1 – 90 Ихеаначо.
Кристал Пэлас – Маккарти, Хангеланд, Келли, Дэнн, Суаре, Заа, Макартур, Болази (Единак, 80), Кабай, Сако (Гэйл, 68), Панчон (Ли Чун Юн, 83).
Манчестер Сити –Харт, Коларов, Санья, Компани, Мангаля, Навас, Туре, Фернандиньо, Насри (Демичелис, 90), Бони (Ихеаначо, 89), Агуэро (де Брюйне, 25).
Огоҳлантиришлар: Дэнн (18), Туре (26), Насри (69), Хангеланд (71), Мангаля (81).

Кўпроқ янгиликлар