Муаммони шошилинч ҳал этиш зарурати борлиги туфайли 30 сентябрь куни миграция масаласига бағишланган махсус саммит бўлиб ўтади, деди БМТ бош котиби Пан Ги Мун “Вести в субботу” теледастурига берган интервьюсида.

“Мазкур инқироз цунами сингари ўсиб бормоқда. Ҳам Европа етакчилари, ҳам осиёлик раҳбарлар бу каби инқирозлар вақтида нима қилишлари керак: биринчи навбатда, ҳукуматлар кўчиб ўтувчиларнинг ҳурмати ва хавфсизлигини таъминлашлари лозим. Буни европалик етакчилар намоён этмоқда, намойиш этишни бошламоқда”, – деди бош котиб.

Унинг сўзларига кўра, Европа мазкур масалани ноябрь ойида жамоавий тарзда муҳокама қилишга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ муаммонинг шошилинч экани ва зудлик билан ҳал этиш зарурати борлиги учун мазкур масалани европалик раҳбарлар билан муҳокама қилиш мақсадида 30 сентябрда саммит ўтказиш тўғрисида қарор чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бир қатор мамлакатларда қуролли можароларнинг авж олиши натижасида мазкур ҳудудлардан Европага ўтувчи қочқинлар сони кескин ошиб кетди. Январь-сентябрь ойларида уларнинг сони 351,3 минг нафарга етган. Айрим мутахассислар тахминига кўра, муҳожирлар оқими 1 млн нафардан ортиши мумкин.