Британияда динозавр скелети ким ошди савдосига қўйилади

Жамият 12 Сентябрь 2015 2323

Ер юзида 150 миллион йил олдин яшаган йиртқич аллозаврга тегишли скелет ким ошди савдоларига қўйилади. Бу ҳақда Британиядаги Summers Place Auctions ким ошди савдолари уйи маълум қилган.

"Аллозавр ва тираннозаврга Ғарбда қизиқиш кучли. Ҳашаматли ҳаёт кечирувчи кишилар бундай жониворларнинг скелетларидан музей ташкил қилишлари мумкин", дейди ким ошди савдолари уйи директори Руперт Ван дер Верфф.

Ёш йиртқичга тегишли 2 метр баландликдаги скелет 2007 йилда Вайоминг штати ҳудудидан топилган. Ташкилотчилар унинг сотувидан 300-500 минг фунт ишлаб олишни режалаштиришган.

Аукцион шу йилнинг 25 ноябрь кунида Ғарбий Суссекс графлигида ташкил қилинади.

Кўпроқ янгиликлар