ФИФА кунлари муносабати билан бир ҳафталик танаффусга чиққан бундеслигада ҳам мавсум ўйинлари давом эттирилди.

4 турни 11 сентябрь куни Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси "Гамбург"ни қабул қилган ўйин орқали бошланди. Ўтган мавсумни кучли учликда якунлаган "Боруссия М" янги мавсумни ўта муваффақиятсиз бошлаган, ўтказилган 3та турда ҳам мағлуб бўлган ҳолда, жадвалнинг энг қуйи қисмидан жой олганди. "Гамбург"га қарши ўйинда ҳам аҳвол ўзгармагани кўриниб қолди, жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Гамбург" бу ғалабадан кейин 6 очко билан 7чи ўринга кўтарилиб олди.

11 сентябрь 

Боруссия М – Гамбург 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 11 Ласогга, 0:2 – 44 Ласогга, 0:3 – 52 Мюллер.
Боруссия М – Зоммер, Корб, Штранцль (Дахуд, 65), Брауверс (Дрмич, 55), Вендт, Штиндль (Траоре, 55), Нордтвейт, Янчке, Азар, Хан, Раффаэл.
Гамбург – Дробни, Дикмайер, Джуру (Клебер Рейс, 88), Качар, Остжолек, Экдаль, Холтби, Мюллер (Грегорич, 83), Хунт (Диас, 81), Иличевич, Ласогга.
Огоҳлантиришлар: Экдаль (35), Янчке (58), Дахуд (88).

12 сентябрь кунги ўйинлар

Ганновер 96 – Боруссия Д
Бугун бундеслигада турнинг асосий ўйинлари ўтказилади. Пешқадам жамоалардан бири "Боруссия Д" сафарда "Ганновер 96" билан ўйнайди. Дортмундликларнинг асосий футболчиси Ройс жароҳат туфайли бу ўйинни ўтказиб юборади. Мавсумда яхши ўйин кўрсата олмаётган мезбонларнинг бу ўйиндаги имкониятлари ҳам юқори баҳоланмаяпти.

Бавария – Аугсбург
Яна бир немис гиганти "Бавария" ўз майдонида "Аугсбург"ни қабул қилади. Мезбонларнинг етакчиларидан бири Роббен жароҳат туфайли майдонга туша олмайди, лекин унинг ўрнига Коста майдон марказида етакчилик қилиши мумкин. Мюнхенликлар "Боруссия Д" жамоаси билан 9тадан очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида карвонбошилик қилиб турибди.

Ингольштадт-04 – Вольфсбург
Германиянинг яна бир кучли жамоаси "Вольфсбург" \са сафарда мавсум дебютанти "Ингольштадт-04" жамоаси билан ўйнайди. Жамоани етакчи футболчилардан бири Кевин де Брююйне тарк этган, лекин у қатнашмаган турларда ҳам "бўрилар" яхши натижалар қайд этишди ва пешқадамларни таъқиб қилиб бормоқда.

Бу турда шунингдек, "Айнтрахт Ф" – "Кельн", "Шальке-04" – Майнц", "Хоффенхайм-1899" – "Вердер", "Байер" – "Дармштадт", "Герта" - "Штутгарт" баҳслари ўтказилади.