Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилиб, вилоятимиз олийгоҳларидан бирида таҳсил олаётган талаба қиз Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятида яшовчи бувиси вафот этганлиги тўғрисидаги хабарни эшитгач, дафн маросимига боришни режалаштирди. Бироқ қонунда белгиланган тартиб - қоидага амал қилмади.
 
Янгиқўрғон тумани Нанай ҚФЙ Қизилёзи МФЙ аҳоли пункти орқали Қирғизистон Республикаси Алабуқа туманига ўтади. Бувисининг дафн маросимига қатнашиб, яна шу куннинг ўзида ортига қайтади. Янгиқўрғон тумани Нанай ҚФЙ Қизилёзи МФЙ ҳудудига кириб келган пайтда ҳарбий қисм аскарлари ушлаб ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирдилар.
 
Косонсой туман суди бу талаба қизга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223 - модда 2 - қисми «в» банди билан жиноий иш қўзғатиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида 768 минг 840 сўм миқдорда жарима жазосини тайинлади, деб ёзади "Telegraf.uz" нашри.