"Челси" АПЛнинг 5-туридаги сафар ўйинида "Эвертон"дан енгилди

Спорт 12 Сентябрь 2015 2131

АПЛнинг ўтган мавсумида чемпион бўлган "Челси" жамоаси янги мавсумдаги муваффақиятсиз ўйинларини давом эттирмоқда.

Бугун "Эвертон" ва "Челси" ўйини орқали АПЛнинг бешинчи турига старт берилди. Бу ўйинда Жозе Моуриньо шогирдлари 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Аввалига 9 дақиқада мезбонлар сафида Бешич жароҳат олди ва мажбурий ўзгариш амалга оширилиб, унинг ўрнига фахрий ҳужумчи Нейсмит майдонга туширилди. Айнан шу футболчи "Челси" дарвозасига урилган уч голга муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида жавоб тўпи эса Матич томонидан 36 дақиқада киритилди.

Бу мағлубиятдан кейин "Челси" 4 очко билан 14 ўринда қолмоқда. Тур якунларига кўра, жамоа янада қуйига шўнғиши мумкин.

"Эвертон" эса бу ғалабадан кейин 8 очко билан ҳозирча бешинчи ўринга кўтарилди.

"Челси" кейинги турда ўз майдонида Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Арсенал" билан ўйнайди. "Эвертон" эса "Суонси" майдонига сафар қилади. Ҳар 2 ўйин ҳам 19 сентябрь куни ўтказилади.

Англия чемпионати. 5-тур

Эвертон – Челси 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 17 Нейсмит, 2:0 – 22 Нейсмит, 2:1 – 36 Матич, 3:1 – 82 Нейсмит.
Эвертон – Ховард, Стоунз, Гэллоуэй, Коулмэн (Фунес Мори, 77), Джагелка, Бэрри, Бешич (Нейсмит, 9), Баркли, Маккарти, Лукаку, Коне (Леннон, 72).
Челси – Бегович, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Оби Микел (Кенеди, 55), Матич, Фабрегас (Виллиан, 74), Педро (Фалькао, 70), Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Гэллоуэй (65), Стоунз (87), Аспиликуэта (88), Диего Коста (90).

Кўпроқ янгиликлар