Франция Туркиядаги фахрий консулини вақтинчаликка вазифасидан четлатди

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 2159

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус француз ташқи сиёсат муассасасида фаолият кўрсатиб келаётган Франсуаз Ольсе — Туркиянинг Бодрум шаҳридаги фохрий консулни вазифасидан вақтинчалик четлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Ромен Надаль маълум қилди.

Бундан аввалроқ эса France 2 телеканали мухбирининг фахрий консул билан суҳбатини яширин камерада суратга олган тасвирларини намойиш қилган эди. Унда аёл дипломат бир вақтнинг ўзида Бодрумдаги денгиз таътили учун мўлжалланган дўкон эгаси экани, ноқонуний муҳожирларга қутқарув жилетлари ва шиширилувчи қайиқлар сотганини тан олган.

Ольсе журналист билан суҳбатда нафақат муҳожирларнинг Грецияга ташилишида иштирок этаётгани, балки бунда Туркия ҳукуматининг ҳам алоқадор эканини очиқчасига айтган.

Нима учун бу фаолиятини тўхтатмаётгани тўғрисидаги саволга эса фахрий консул агарда ноқонуний муҳожирларга қутқарув жилетлари ва қайиқларни сотмаса, буни бошқалар амалга оширади, дея жавоб берган.

Репортажда қайд этилишича, унинг дўконида нафақат француз байроғи илиб қўйилган, балки кириш жойида дўкон мазкур мамлакатнинг фахрий консулига тегишли экани тўғрисидаги ёзув ҳам ўрнатилган. Ольсе мазкур лавозимда 2014 йилнинг октябрь ойидан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди.

ТИВ расмий вакилининг таъкидлашича, агарда фахрий консулнинг ҳақиқатдан ҳам мазкур ишларни амалга оширгани тасдиқланса, у вазифасидан тўлиқ озод этилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар