Канада “Мистраль” кемаларини харид қилишдан манфаатдор эмас, деб хабар берилди мамлакат Мудофаа вазирлигида Франс Пресс агентлигига.

Вазирлик вакили Эшли Лемирнинг айтишича, “Канада қуролли кучлари айни пайтда бу кемаларни сотиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган”.

Аввалроқ Франциянинг “Мистрал”лар муаммосини ҳал қилиш бўйича махсус вакили Луи Готье Канада кемаларни харид қилишга “жиддий” қизиқиш билдираётганини маълум қилган