Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 11 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Америкалик йигит 11 сентябрь ҳодисалари муносабати билан кастрюлька ёрдамида теракт содир қилишни режалаштирди>>

АҚШ полицияси Флорида штатида яшовчи 20 ёшли Жош Голдбергни Миссури штати Канзас-Сити шаҳрида теракт тайёрлаётганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда Америка адлия департаменти расмий сайтида маълум қилинди.

Венгриялик журналист чалиб йиқитган киши Суриядаги футбол клубининг собиқ мураббийи бўлиб чиқди>>

Венгриялик журналист Петра Лазло томонидан полициядан қочиб кетишга уринаётганида чалиб йиқитилган суриялик қочқиннинг шахсини аниқланди. Унинг исм-шарифи Усама ал-Гадаб бўлиб, у Суриянинг Дайр-аз-Завр шаҳрида дунёга келган.

Порошенко Европа Иттифоқида қочқинлар сонининг ошишида Россияни айбламоқда>>

Украина президенти Пётр Порошенко Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари Европада қочқинлар сонининг ошишига олиб келаётганини айтди. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали маълум қилди. 

Дональд Трамп 11 сентябрь куни ўзининг душманларига барча эзгу ниятларни тилаб қолган твитини ўчириб ташлади>>

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзининг твиттерида “бу ўзгача 11 сентябрь куни” уни ёмон кўрадиганларга барча эзгу ниятларни тилаб қолган ёзувини ўчириб ташлади, деб хабар бермоқда PzFeed нашри.

Рамзон Қодиров муқаддас китобларни тақиқлашни ман этишни талаб қилди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров судларга Қуръондаги матнлар ёки бошқа илоҳий китоблар бўйича қандайдир қарор чиқаришни ман қилувчи қонуннинг қабул қилиниши зарурлигини айтди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг инстаграмида ёзди. 

ОАВ: генерал Назарзода Ромит дарасидаги ҳарбий амалиёт чоғида ўлдирилди>>

Тожикистонда 4 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга ҳаракат қилган, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдухалим Назарзода Ромит дарасида ўтказилган ҳарбий операция натижасида йўқ қилинган.

2001 йил 11 сентябрь: камёб расмлар>>

2001 йилнинг 11 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даҳшатли террорчилик акти содир этилди: террорчилар томонидан қўлга олинган самолётларнинг машҳур эгизак биноларга урилиши туфайли 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Сильвио Берлускони Қримга келди>>

Қайд этилишича, италиялик сиёсатчи яриморолга хусусий ташриф билан келган бўлиб, бу ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштирган.

Guardian: Сурия Британиянинг Башар Асадни вақтинчалик президентликка тайинлаш тўғрисидаги таклифини рад этди>>

Сурия Британиянинг Башар Асаднинг ярим йил давомида вақтинчалик ҳукуматга бошчилик қилиб, сўнгра истеъфога чиқиши тўғрисидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Сурия Ахборот вазири Омран ал-Зубий The Guardian нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

ОАВ: Сеул суди АҚШ элчисига ҳужум қилган фуқарони 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди>>

Жанубий Корея суди АҚШ элчиси Марк Липпертга ҳужум қилган Сеул фуқаросини 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар бермоқда France Presse.

Қочқинлар Европа Иттифоқига интернет, GPS ва ижтимоий тармоқлар орқали келишмоқда>>

Ироқлик ва суриялик қочқинлар Европа Иттифоқига иложи борича тезроқ ва қулайроқ келиш учун интернет, GPS ва ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Суриялик муҳожирни чалиб йиқитган венгриялик журналистга нисбатан безорилик бўйича иш очилди>>

Венгрия прокуратураси N1TV телеканалининг собиқ ходими, қизини кўтариб полициядан қочаётган суриялик муҳожирни чалиб йиқитган Петра Лазлога нисбатан безорилик бўйича иш очди.

АҚШ 10 минг нафар суриялик қочқинларни қабул қилади>>

АҚШ ҳукуматнинг 10 минг нафар суриялик қочқинларни қабул қилишга қарор қилганлиги сабабли қўшимча молиявий мажбуриятлар ҳамда хавфсизлик борасидаги дастлабки чора тадбирларни кўриши лозим, деб хабар бермоқда Reuters.

iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар>>

Apple компаниясининг сентябрь ойидаги кўргазмаси янгиликларга бой бўлди, десак хато бўлмайди. Унда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларидан ташқари катта 12,9 дюймли экранга эга бўлган iPad Pro планшети, Siri овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайдиган Apple TV ҳамда пушти-тилларанг корпусдаги Apple Watch Sport тақдим этилди.

Маккада ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида 100 дан зиёд зиёратчилар ҳалок бўлди>>