Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 11 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Маккада ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида 100 дан зиёд зиёратчилар ҳалок бўлди>>

Саудия Арабистонида Маккада ҳаж пайтида қурилиш крани қулаши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни мамлакат фуқаролик мудофааси вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Ал-Арабия” телеканали келтириб ўтди.

Ўзбекистон ТИВда халқаро шартномаларни амалга ошириш бўйича учрашув ўтказилди>>

2015 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Литва Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди>>

2015 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Литва Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Ремигиюс Мотузасни қабул қилди. 

ОАВ: генерал Назарзода Ромит дарасидаги ҳарбий амалиёт чоғида ўлдирилди>>

Тожикистонда 4 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга ҳаракат қилган, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдухалим Назарзода Ромит дарасида ўтказилган ҳарбий операция натижасида йўқ қилинган. Бу ҳақда "Азия Плюс" ахборот агентлига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берди.

Қримда Берлускони ва Путин учрашуви бошланди>>

Россия президенти Владимир Путин Қримда Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони билан учрашди, дея хабар берди “Интерфакс”.

Россияда тез нейтронларда ишловчи ядровий реактор қурилиши бошланди>>

Россияда қурилиши бошланган тез нейтронларда ишловчи энг қувватли, кўп мақсадли тадқиқот ядровий реактори (МБИР) келажак дунё атом энергетикаси учун зарур бўлган ёқилғи ва конструкцион материалларнинг янги турларини ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш имконини беради, деб айтди “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Вячеслав Першуков. 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди>>

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қону билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ЕИ ҳудудига парвоз қилиш учун махсус рухсатнома қўлга киритди>>

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа авиация хавфсизлиги агентлигидан (EASA) Европа Иттифоқи ҳудудига парвоз қилиш учун махсус рухсатномани қўлга киритди.

«Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Муқимий кўчаси кесишмасида янги кўприк барпо этилади>>

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бунёдкор» шоҳкўчаси ва «Муқимий» кўчалари кесишмасида («Новза» метро бекати ёнида) янги ер усти йўли барпо этилади.

Барак Обама ва Оқ уй маъмурияти ходимлари 9/11 қурбонларини хотирлашди>>

Вашингтонда 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган теракт қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди. АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй ходимларини ушбу маросимга бошлаб борди.

Америка ОАВлари: Россия Сурияга Латакиядаги авиабазадан ер усти нишонларига зарба берувчи авиация юборишга тайёргарлик кўрмоқда>>

АҚШ Мудофаа вазирлиги сўнгги вақтларда Россиянинг "Ан-124" оғир транспорт самолётлари етти маротаба Суриянинг Латакия шаҳрига рейслар ташкил этганини қайд этди, дея хабар бермоқда Fox News Америка ҳукумат тузилмаларига асосланган ҳолда.

Қозоғистон президентининг қизи бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллади>>

Дарига Назарбаева Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Жума, 11 сентябрь куни Нурсултон Назарбоев мазкур қарорга имзо чекди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.