Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 11 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

ВИДЕО: Иркутсклик спортчи аёл трамвайни жойидан қўзғатди>>

Маълум қилинишича, Кошелева Россияда вагонни жойидан қўзғата олган биринчи аёл бўлди. Унинг бу ютуғи Россия рекордлар китобига киритиладиган бўлди.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди>>

Россия фуқароси эшикдаги калит боғичига осилиб жон берди>>

Россиянинг Хакасия республикаси Абакан шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлими юзасидан олиб борилган тергов натижалари унинг эшикни калит билан очиб кириш жараёнида тасодифан бўйнига илинган калит боғичига осилиб вафот этганини кўрсатди, дея хабар берди жума, 11 сентябрь куни Хакасия Тергов қўмитасининг тергов комиссияси матбуот хизмати.

Хитойлик олим россиялик дастурчининг калласини кўчириб ўтказишга ёрдам беради>>

Жорий ҳафта россиялик Валерий Спиридонов ва италиялик Сержио Канаверонинг жамоасига Хитойнинг Харбин тиббиёт институти ходими Рен Сяопин қўшилгани маълум бўлди. Бу маълумотни Спиридоновнинг матбуот котиби Никита Барвенов тасдиқлади.

ОАВ: америкалик миллионер икки йилдан буён муҳожирларни қутқариш билан шуғулланиб келмоқда>>

Америкалик миллионер Кристофер Катрамбоне икки йилдан буён ўз кемасида бир неча ой Ўрта Ер денгизида сузиб юради ҳамда Африкадан Европага йўл олган қочқинларни қутқариб келади.

Олимлар: иш вақтини соат 10:00дан олдин бошлаш қийноқ билан баробар>>

Оксфорд университети олимлари иш вақтини соат 10:00дан олдин бошлашни қийноқ билан қиёсладилар. “Бу организм учун жуда катта зарардир, негаки жисмоний, руҳий ва атворий томонларга таъсир ўтказади”, - деди лойиҳа иштирокчиларидан бири доктор Пол Келли.

Сўнгги қозоқ хонининг боши қаерда?>>

“Мир” телеканалининг Қозоғистон филиали ходимлари сўнгги қозоқ хони Кенесари Қосимовнинг бошини қидириб, ўз тадқиқотлари асосида ҳужжатли фильм суратга олишди.

Россиялик фотограф Instagram’дан грант олди>>

Псковлик сураткаш Дмитрий Марков Instagram ижтимоий тармоғи ва Getty Images фотоагентлигидан 10 минг доллар миқдорида грант ютиб олди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Арманистонда 45 бола хот-догдан заҳарланди>>

Арманистоннинг Арарат вилоятида мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши содир бўлди. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

GoPro Odyssey стереокамерасининг нархи 15 минг доллар бўлади>>

Панорамали видео туширишга мўлжалланган GoPro Odyssey видеокамера комплектининг нархи ошкор этилди. Айни пайтда унга олдиндан буюртма бериш имконияти очилган.
Аммо ишлаб чиқариш ҳажмининг чекланганлиги боис стереокамерага фақат профессионал видеочилар даъвогарлик қилиши мумкин.

LG IFA 2015да ўзининг уйда ҳордиқ чиқариш соҳасидаги стратегияси ҳақида гапириб берди>>

LG премиал OLED телевизорлар ишлаб чиқариш сегментидаги инновацияларни ривожлантириш йўлидан бормоқда.
Берлинда ўтаётган IFA 2015 кўргазмасидаги чиқишида LG Electronics (LG) компанияси раҳбарларидан бири компаниянинг йил охиригача OLED телевизорлар харидини жорий йилнинг бошидагидан кўра 5 баробар кўпроқ сотиш ва LG OLED’ни телевизорларнинг янги стандартига айлантириш бўйича режаларини ҳақида гапириб берди.

ОАВ: йил охиригача Украина Ернинг айланишидан электр қуввати ола бошлайди>>

“Украинанинг янги энергияси” альянси келажакда Ернинг айланишидан электр қуввати олиш имконини берадиган технология устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда ёзилди.

iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар>>

Apple компаниясининг сентябрь ойидаги кўргазмаси янгиликларга бой бўлди, десак хато бўлмайди. Унда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларидан ташқари катта 12,9 дюймли экранга эга бўлган iPad Pro планшети, Siri овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайдиган Apple TV ҳамда пушти-тилларанг корпусдаги Apple Watch Sport тақдим этилди.

Месси иккинчи ўғлига Бенжамин эмас, Матео деб исм қўйди>>

Лионель Месси ўзининг бугун дунёга келган иккинчи фарзандига Бенжамин исмини қўйиши ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади.

Путин ва Берлускони Ялта соҳилбўйида сайр қилиб, йўловчилар билан суҳбатлашдилар>>

Россия президенти Владимир Путин ва Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Ялта соҳилбўйи бўйлаб сайр қилдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Сайр пайтида улар дам олувчилар билан суҳбатлашдилар.