Маккадаги “Ал-Ҳаром” масжиди устига кран қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 87 нафарга етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълумотларга кўра, яна 183 киши жароҳат олган.

Интернетда чоп этилган воқеа жойидан олинган суратларда кран масжид шипини тешиб ўтганини кўриш мумкин. Фожиа юз берган пайтда масжид ичида юз минглаб ҳаж зиёратчилари бўлган.