Саудия Арабистонининг Қизил яримой жамияти Маккадаги “Ал-Ҳаром” масжидидаги фожиа жойида 68 нафардан кўпроқ қутқарувчилар ва шифокорлар бригадаси иш олиб бораётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Қутқарувчилар ва шифокорлар Макканинг ўзидан ва унинг атрофидаги Жидда ва Тоиф шаҳарларидан етиб келишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кучли шамол туфайли яқин атрофдаги қурилиш крани масжиднинг ҳовлисига зиёратчилар бўлган пайтда қулаб тушган.

Охирги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган, 238 киши жароҳат олган.