Макка шаҳрида юз берган бахтсиз воқеа вақтида ўзбекистонлик зиёратчилар жабр кўрмагани маълум қилинди

Ўзбекистон 12 Сентябрь 2015 22170

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 16.00 дан сўнг Макка шаҳрида кучли бўрон бошланди. Табиий офат оқибатида “Ҳарам” масжидининг кенгайтириш ишлари кетаётган жанубий қисмида жойлашган кранлардан бири масжиднинг «Каъбатуллоҳ» атрофида “тавоф” амали бажариладиган майдонининг жанубий қисмига қулаб тушди.

Саудия Арабистони Фуқаро мудофааси томонидан берилган расмий маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса натижасида 107 нафар одам ҳалок бўлган, 238 нафари тан жароҳатлари олган.

Макка шаҳри мутасадди ташкилотлари томонидан қутқарув ишлари ташкил этилди. “Ҳарам” масжиди ва унинг ён-атрофидаги кўчалар бир соат давомида ёпилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўзбекистонлик ҳожиларни ташувчи автобусларнинг ҳаракати тўхтатилди. Шаҳарда табиий офат оқибатларини тугатиш ишлари охирига етгунга қадар зиёратчиларнинг меҳмонхонадан чиқишлари чекланди. Бўрон бошланган вақтда меҳмонхонадан ташқарида бўлган ҳожиларни қайтариш чоралари кўрилди.

11 сентябрь ҳолатига кўра Макка шаҳрида ҳозир бўлиб турган 2683 нафар ўбекистонлик зиёратчи мавжуд. Зиёратчиларнинг асосий қисми табиий офат вақтида меҳмонхонада бўлган.

Ҳарамда бўлган зиёратчиларимиз соғ-саломат меҳмонхонага етиб келишган. Ўзбекистонлик ҳожилар орасида талофат кўрганлар йўқ.

Соат 24.00 да ҳожиларни “Ҳарам”га ташувчи автобусларнинг ҳаракати қайта йўлга қўйилди.
Ҳозирда ҳожиларимиз ибодатларини давом эттиришмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар