Москвада атмосфера босими кўтарилишда давом этиб, 1932 йилги рекорд даражадан ортиб кетди

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 3104

Россия пойтахти Москва шаҳрида атмосфера босими 763 миллиметр симоб устунига етиб, 1932 йилги рекорд натижадан ошди, атмосфера босими кўтарилишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Метеоновости” сайти маълум қилди.

“Икки кундирки, Москвада босимнинг янги рекордлари ўрнатилмоқда. ВДНХ метеостанцияси барометри маълумотларига кўра, 12 сентябрь куни Москва вақти билан 10:00да атмосфера босими кўрсаткичи 763 миллиметр симоб устунини қайд этиб, узоқ 1932 йилги экстремал қийматдан 5 бирлик ортиб кетди”, – дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, юқори атмосфера босими фонидаги антициклон ҳудудда якшанба куни ҳам сақланиб қолади, бу эса учинчи маротаба кетма-кет янги рекордлар ўрнатилишидан далолат беради.

Кўпроқ янгиликлар