«Навоийазот» ўз биносидаги фавқулодда ҳолат туфайли одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон 12 Сентябрь 2015 3164

Навоий вилояти ҳокимлигининг «Дўстлик байроғи» газетаси «Навоийазот» АЖнинг 1-цехида юз берган фавқулодда ҳолат туфайли одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги ахборотларни рад этиб чиқди. Газетанинг 11 сентябрь сонида ушбу ҳолат юзасидан аниқ ахборот берилди.

Нашрнинг ёзишича, 2 сентябрь куни эрталаб соат 8:50да «Навоийазот» АЖнинг 1-цехида фавқулодда ҳолат содир бўлган. Бунинг натижасида 11 киши енгил тан жароҳати олган. Бу ҳолатдан жабрланганлар корхона ҳудудидаги шифохонага етказилиб, уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилган. Жароҳатланганларнинг 7 нафари шифохонада ётиб даволанишни рад этишган, 1 нафарига эса кейинги кун жавоб берилган.

Қайд этилишича, корхона маъмурияти ва барча ходимларнинг тезкор ва уюшқоқлик билан олиб борган ҳаракатлари натижасида ҳодиса оқибатлари бартараф этилиб, 4 сентябрь куниданоқ цехнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари аввалги даражага кўтарилди. Ўз навбатида, «Дўстлик байроғи» газетаси «айрим шубҳали электрон оммавий ахборот воситаларининг ушбу ҳолат юзасидан ёритган хабарлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги» ҳақида ёзмоқда.

«Уларнинг саҳифаларида кимё заводи раҳбарияти жабрланганлар ва «қурбон бўлган»лар ҳақидаги маълумотлар ҳамда воқеа сабабларини сир тутишаяпти, деган бўҳтон гаплар урчиб кетди. Интернетда берилаётган маълумотлар атайин «шов-шув» кўтариш учун ўйлаб топилган, бўрттирилган. Ушбу хатти-ҳаракатлар сайтларнинг оммабоплигини ошириш мақсадида, гўёки йирик кимё ишлаб чиқариш корхонасида юз берган «портлаш» атрофида «пашшадан фил ясаш»дан ўзга нарса эмасдир», — дейилаади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда бўлиб ўтган воқеани текшириш учун махсус комиссия тузилиб, воқеа сабабларини ўрганиш устида иш олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар