Ногиронлик масалалари бўйича маслаҳат кенгаши тузилади

Жамият 12 Сентябрь 2015 2266

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари Ногиронлик масалалари бўйича маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида битимни тайёрлашга киришди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизматига асосланиб, "Газета.уз" нашри хабар қилди.

Кенгашнинг вазифалари сирасига биргаликда тадбир, маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказиш, қўшма лойиҳа ва режалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзаро ёрдам кўрсатиш ва ахборот алмашиш, шунингдек, аҳоли бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ногиронларнинг жамоат ташкилотлари иштирокини таъминлаш киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ногиронлар ташкилотларини маслаҳат кенгашида ва битимни тайёрлашда иштирок этишга таклиф қилди. Мурожаат учун телефон: 239-41-30; Электрон почта манзили: nogironmaslahat@umail.uz.

Кўпроқ янгиликлар