Полиция деразадан ов милтиғида ўқ отган москваликни ҳибсга олди

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 2098

Полиция Россия пойтахти Москва шаҳри шарқида деразадан туриб ов милтиғида ўқ отган эркак кишини қўлга олди. ТАСС хабарига кўра, отишмадан жабр кўрганлар йўқ.

Қайд этилишича, Москва вақти билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да номаълум шахс ўз уйи деразасидан ов милтиғида ўқ узган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари қонунбузарни қўлга олиб, текшириш учун полиция бўлимига олиб келган.
Пойтахт ҳуқуқ-тартибот органидаги ахборот манбасининг сўзларига кўра, эркак киши қўлга олиниш вақтида алькогол ёки гиёҳванд модда таъсирида бўлган.
Полиция матбуот хизмати эса ҳодисанинг рўй берганини тасдиқлаган, бироқ тафсилотлари тўғрисида тўхталмаган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳодисалар Россияда тез-тез содир бўлиб туради. Жумладан, 2015 йилнинг апрел ойида Москва вилоятининг Махаловка посёлкасида маст эркак ўз уйидан ўткинчиларга қарата ўқ отиб, бир кишини жароҳатлаган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар