Россия президенти Владимир Путин Донбассга газ етказиб бериш масаласи тез орада ҳал қилиниши эҳтимоли борлигини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Мана, менга маълум бўлишича, Донбассдан кўмир келишни бошлади. Бу биз ҳам кўмир етказиб беришни бошлашимизни англатади. Ўйлайманки, агар зарур бўлса биз газ ва электр энергияси билан боғлиқ масалаларни ҳам ҳал қиламиз. Умуман, муносабатларни тўлиқ миқёсда тиклаш лозим”, деб айтди Путин.

Путин, шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикаларини ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан тиклаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.