Қашқадарёлик мижоз Cobalt машинасини сотиб олишда тўсқинликларга учраётганини айтди

Жамият 12 Сентябрь 2015 8777

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Х. Шарипов “Адолат кўзгуси” газетасига хат ёзиб, Cobalt русумли машина сотиб олишда тўсқинликларга учраётганини маълум қилди. Бунинг юзасидан олиб борилган текширув натижасида масала ҳал қилиб берилган.

“Мурожаат юзасидан фуқародан тушунтириш хати олинганида у хорижий валютада нақдсиз шаклдаги пул маблағлари унга фақат автомобиль сотиб олиш учун кераклигини билдирди”, - дейилади вилояти прокурорининг баёнотида.

Қайд этилишича, Шариповга 12 август куни Cobalt машинасини миллий валютада сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилиши таъминланган. Унинг Maestro халқаро пластик картаси орқали жами 3 минг доллар банк филиали томонидан ўтказиб берилган.

Кўпроқ янгиликлар