Қосимжонов Жаҳон кубогини дуранг билан бошлади

Спорт 12 Сентябрь 2015 1682

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги старт олди. Дунёнинг кучли 128 нафар шахматчиси дона сураётган йилнинг ушбу нуфузли мусобақаси олимпия тизимида ўтказилиб, ҳар бир босқичдан сўнг мағлубиятга учраган иштирокчи турнирни тарк этди. 

Жаҳон кубогида 35-рақам остида таснифланган 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов 1/64 финал босқичида канадалик Алексей Ковалев билан учрашди. Рейтингда рақибидан анча юқорида туришига қарамай, ҳамюртимиз бу партияда дуранг билан чекланди. Бугун шахматчилар яна бир бор тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион 600 минг долларни ташкил этади. Ғолиб шахматчи 96 минг долларга эга бўлади. Вице-чемпион 64, ярим финалчилар 40, чорак финалга етиб келган гроссмейстерлар эса 28 минг долларга ўз ҳамёнларини бойитиб олишади.

Манба. olamsport.com

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар