Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Instagram ижтимоий тармоғи орқали 11 сентябрда Маккада ҳаж зиёрати пайтида кўп тонналик қурилиш кранининг “Ал-Ҳаром” масжиди ҳовлисига қулаши оқибатида юз берган фожиада ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қодиров жароҳат олганларга тезроқ тузалиб кетишларини тилаб қолди.

“Мен ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирилиб қоламан ва жароҳат олганларга тезроқ тузалиб кетишларини тилаб қоламан. Аллоҳнинг бизга раҳми қилсин!”, деб ёзмоқда Қодиров ўз блогида.