Россия фуқаролигини олган АҚШлик машҳур боксчи Кичик Рой Жонс Россияда бокс академиялари тармоғини очишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди боксчининг менежери Владимир Хрюнов “Говорит Москва” радиостанцияси эфирида.

Россия президенти Владимир Путин Жонсга Россия фуқаролигини берди, тегишли қарор 12 сентябрда Кремль сайтида чоп этилди.

“Рой Жонс 10 октябрда Венесуэлада Россия байроғи остида ўз академиясини очади. Россияда Рой Жонснинг академиялари тармоғи очиш режалаштирилган. Рой Жонснинг позицияси халқларни меҳнат билан яқинлаштириш, Россия ва Америкадаги бокс индустрияси ичида ишлашдан иборат”, деб айтди Хрюнов.

Хрюновнинг айтишича, Жонс 26 сентябрда Лондонда россиялик боксчи Федор Чудиновнинг Франк Бульони билан жангида россиялик боксчининг мураббий сифатида иштирок этади. Хрюнов боксчида Россия фуқаролигини олиш истаги икки йил аввалоқ пайдо бўлганини қўшимча қилиб ўтди.