Россия муфтийлар кенгаши: Маккада ҳалок бўлганлар орасида россияликлар йўқ

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 4984

Россия муфтийлар кенгаши Маккада “Ал-Ҳаром” масжиди устига қурилиш крани қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида россияликлар йўқлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Шуни маълум қилишим мумкинки, россиялик зиёратчилар орасида ҳалок бўлганлар йўқ. Бу маълумотларни Россиянинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси расман тасдиқлайди”, деб айтди муфтийлар кенгаши раиси биринчи ўринбосари Равшан Аббосов.

Аббосовнинг айтишича, ҳозирча россияликларнинг аксарият қисми ҳали Маккага ҳаж сафарига етиб келмаган. Саудия Арабистонига етиб келган россияликларнинг кўпчилиги ҳозирда Мадинада эканликлари айтилган.

Охирги маълумотларга кўра, Маккадаги фожиа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган, 238 киши жароҳат олган.

Кўпроқ янгиликлар