Ўз ҳудудида НАТО ҳарбий контингенти ёки қурол-аслаҳаларини жойлаштиришга интилаётган давлатлар ““ўт билан ўйнашмоқда”, деб айтди Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко. У бу ҳақда “Россия 24” телеканалида маълум қилди.

“Бизнинг хорижий ҳамкорларимиз учун ўз ҳудудида Россияга таҳдид қилувчи ҳар қандай воситаларни жойлаштиришга исталган уриниши ўт билан ўйнашиш эканлиги сир бўлмаслиги керак. Бу улар томонидан ўз хавфсизлигини ёмонлаштириш ва ўз давлатларини қандайдир, ҳозирча виртуал, лекин фронтолди чизиғига айлантириш демакдир”, деб айтди Грушко.

Грушконинг айтишича, “жиддий одамлар Россия томонидан ҳеч қандай тажоввузкор режалар йўқлиги ва бўлмаслигини яхши тушунадилар”.