Серена Уильямс US Open турнири финалига чиқа олмади

Спорт 12 Сентябрь 2015 1883

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрда якунига етиб бораётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финал иштирокчилари маълум бўлди. Эътиборлиси, илк бор ушбу мусобақанинг финалига бир йўла икки нафар италиялик теннисчилар етиб келишди.

Серена Уильямс ва Роберта Винчи ўртасидаги ярим финал учрашувида мезбонлар вакили кутилмаганда 6:2, 4:6, 4:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Бу билан Роберто рақибасини жорий йил ҳисобидан ўтказилган барча “Катта Дубулға” турнирлари бош мукофотини қўлга киритишдан маҳрум қилди. Шунингдек, Винчи Серенанинг 33та ўйиндан иборат ғалабали сериясига ҳам чек қўйди.

Ундан олдинроқ эса италиялик яна бир теннисчи Флавия Пеннетта руминиялик Симона Халепни 6:1 ва 6:3 ҳисобларида енгиб финалга чиққанди.

Маълумот учун, 31 август куни бошланган АҚШ очиқ чемионати 13 сентябрь куни якунланади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 42 253 400 долларни ташкил этади. Баҳслар хард кортларда ўтказилмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар