Мадриднинг “Атлетико” футбол жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Испания примеросининг 3-турида “Барселона”га қарши ўтказиладиган учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз доимо “Барселона” билан муросасиз ўйин ўтказганмиз, гарчи ҳар доим ҳам керакли натижага эриша олмаган бўлсак ҳам. Эртага (12 сентябрда) ҳақиқий кураш олиб боришга ва юқори даражадаги ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мессисиз бизга анча осонроқ бўларди. Унинг фантастик даражасини ҳамма тан олади: футболчилар ҳам, мураббийлар ва мухлислар ҳам”, деб Симеоненинг айтган сўзларини келтириб ўтди AS испан нашри.

“Атлетико” — “Барселона” учрашуви бугун, 12 сентябрда Тошкент вақти билан 23.30 да бошланади.