"Суонси" АПЛнинг 5-турига келиб илк мағлубиятини тан олди

Спорт 12 Сентябрь 2015 2268

Кардиффнинг "Суонси" жамоаси АПЛнинг 5-турига келиб, "қоқилди". Жамоа мавсум стартини аъло даражада ўтказган, "Челси" ва "МЮ" каби гранд жамоалар билан ўйинда 4 очко олишга муваффақ бўлган, 5-тур арафасида 8 очкоси билан 4-ўринни эгаллаб турган эди.

5-турни уэльсликлар сафарда мавсум дебютанти "Уотфорд"га қарши ўтказишди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Ўйиндаги ягона гол Игало ҳисобига ёзилди.

Бу мағлубиятдан кейин "Суонси" ҳозирча олтинчи ўринга тушган. "Уотфорд" эса очколари сонини 6тага етказиб, 12 ўринга кўтарилган.

Уотфорд – Суонси 1:0
Гол: 1:0 – 59 Игало.
Огоҳлантиришлар: Ки Сон Ен (67), Капу (90).

5-турнинг яна бир учрашувида ҳисоб очилмади. "Саутгемптон" сафарда "Вест Бромвич" дарвозасига йўл топа олмади. Бу дурангдан кейин Роналд Куман шогирдлари 6 очко билан 11-ўринни банд этган. 13-ўриндаги "Вест Бромвич"да эса 5 очко тўпланган.

Вест Бромвич – Саутгемптон 0:0
Огоҳлантириш: Брант (79)

АПЛнинг 2 дебютанти иштирокидаги баҳсда "Норвич" "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалабадан кейин "Норвич" 7 очко билан 8-ўринга кўтарилди. "Борнмут" 4 очкоси билан 15-ўринда қолмоқда.

Норвич – Борнмут 3:1
Голлар: 1:0 – 35 Джером, 2:0 – 52 Хулахан, 3:0 – 67 Джарвис, 3:1 – 81 Кук.
Огоҳлантиришлар: Тетти (20), Фрэнсис (23), Смит (25), Хулахан (30), Ритчи (60).

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар