Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2015 йилнинг 17 сентябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг Амир Темур залида 10:00дан 12:30га қадар “Kaznex Invest” Қозоғистон экспорт ва инвестиция миллий агентлиги” билан ҳамкорликда бизнес-форум ҳамда ўзбек ва қозоқ тадбиркорлари ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Делегация таркибига машинасозлик, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат, кимё ва металлургия саноатида тиббий маҳсулотлар, вентиляцион, насос ва электротезник қурилмалар, инжиниринг, кимёвий ўғит ва бошқаларни ишлаб чиқариш билан машғул бўлган қозоқ компаниялари кирган.