Трамп: Путин бизнинг президентни етарлича ҳурмат қилмаяпти

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 4416

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод ҳисобланувчи Дональд Трамп Яльта Европа стратегияси (YES) 12чи учрашувида телемулоқот ўтказди ва АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши кераклиги ҳақида гапирди.

"Бизнинг президентимиз Путинга қарши ожизлик қилмоқда. У Украинага истаганича ёрдам бера олмаяпти", дейди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, Россия президенти Владимир Путин Барак Обамани етарлича ҳурмат қилмаяпти.

Шунингдек у украин халқининг иродасини эътироф этган ва уларни янада бардошли бўлишга чақирган.

"Украиналикларнинг бу вазиятда кўрсатаётган иродаларига тан бераман", дейди Трамп.

Миллиардернинг қайд этишича, Украинада муаммолар бор, дунёнинг кўплаб давлатларида муаммолар бор, жумладан АҚШда ҳам.

Кўпроқ янгиликлар