Агарда қочқинлар очими тўхтатилмаса, Европа христианлари озчиликка айланиб қолади, Европа Иттифоқининг бир хиллиги эса йўқолади, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан Bild газетасига берган интервьюсида.

“Европалик сиёсатдонлар айни пайтда ширин хаёллар дунёсида яшамоқда. Улар келгусида бизни қандай хавф-хатарлар кутаётганини тасаввур қилишгани йўқ. Покистон, Бангладеш, Мали, Эфиопия, Нигериядан келаётган оқимнинг чек-чегараси йўқ. Агарда уларнинг барчасига қўйиб берсак, Европа ҳалок бўлади. Мусулмонлар миграцияси натижасида келгусида улар Европада мутлақ кўпчиликни ташкил этади. Европа икки маданият ҳамкорлигига йўл қўйиб берса, христианлар мағлуб бўлишади”, – деди бош вазир.

Орбан Германия канцлери Ангела Меркелни ҳам қочқинларни Венгрия ва Германияга ўтказишга рухсат бергани учун танқид қилди. Унинг фикрича, бу ҳолат мамлакатда алғов-далғовликни келтириб чиқаради. Муҳожирлар Германияга тезроқ ўтиб олиш учун полиция билан тўнашувлар содир этади.

Аввалроқ Орбан қочқинларга келган ерларига қайтиб кетишни тавсия қилган эди.