АҚШ Украина эҳтиёжларига эътиборли бўлишда давом этади, деб айтди АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд Киевда бўлиб ўтган YES анжуманида Украинага мудофаа қурол-аслаҳаси тақдим қилиниши ҳақидаги саволга жавобан.

Анжуман бошловчисининг Украинага АҚШ томонидан қурол-аслаҳа тақдим қилиниши ҳақидаги саволга Нуланд Украинада АҚШ кўмагида ҳарбий машғулотлар ўтказилаётганини эслатиб ўтди.

“Биз ҳарбий ёрдам билан таъминламоқдамиз: Украина армиясини тайёрлаш ва жиҳозлаш учун 244 млн доллар сарфланди”, деб жавоб берди Нуланд.