АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари “ИШИД” жангарилари позицияларига 30 та авиазарба берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Зарбалардан 27 таси террорчиларнинг Ироқдаги Туз, Рамади, Мосул ва Ал-Фаллужа шаҳарлари яқинидаги позицияларига қарши берилган. Ҳужум оқибатида жангариларга қарашли тактик бирликлар, жанговор позициялар ва транспорт воситалари йўқ қилинган.

Сурияда эса Ал-Хоул ва Пальмира яқинида берилган 3 та зарба оқибатида террорчиларга тегишли 2 та экскаватор йўқ қилинган.