"Бавария" жамоасининг испаниялик бош мураббийи Хосеп Гвардиола айни вақтда бундеслигадаги асосий рақиблари бўлмиш Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси яхшироқ ўйин намойиш этаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"Ҳозирча ички чемпионатда фақат биргина жамоа биздан яхшироқ ўйнамоқда. Тухель бошқарувидаги "Боруссия" янада кучайган. Менга унинг ишлари ёқди", дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум арафасида "Боруссия"да Юрген Клоппнинг ўрнини эгаллаган Томас Тухель бошчилигида жамоа мавсум стартини ўта муваффақиятли бошлади. Айни вақтда жамоа 3 ўйиндан 9 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда кетмоқда. Иккинчи ўриндаги "Бавария"да ҳам шунча очко мавжуд, лекин дортмундликларда тўплар нисбати кўрсаткичлари нисбатан яхшироқ кўриниш олган.