Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ўзи қўйган сиёсий қопқонга тушиб қолган ва ундан чиқишнинг имконига эга эмас. Бу ҳақда 112 Украина телеканали хабар берган.

"Путин бу қопқонни ўзи қўйганди. Унга ўзи тушиб қолгач, чиқиб кетишнинг имконини топа олмаяпти. Агар у "Биз Донецк ва Луганскни тарк этамиз", дейдиган бўлса, Россияда уни "тирик мурда" каби кўра бошлашади. Аксинча, агар у Украинага ҳужум қиладиган бўлса ва Донбассдан бошқа ҳудудларга ҳам киришга уринса, у бутун дунё учун "тирик мурда"га айланади. У боши берк кўчага кириб қолган", дейди Яценюк.

Украинлар бош вазирининг айтишича, Путин шахсан ўзи Донбассга 40 минг кишилик қўшин киритиш бўйича кўрсатма берган.