Yahoo! компаниясининг маркетинг ишлари бўйича директори Кэти Савитт ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда CNN хабар берган.

Хабарда айтилишича, Савитт Голливуддаги STX Entertainment студиясига ишга ўтган.

"Кэти Савитт компанияни тарк этишга қарор қилди. Биз унга шу вақтгача компания ривожи учун қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз", дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, Кэти Савитт 3 йил олдин Yahoo! компаниясининг маркетинг бўйича директори лавозимига тайинланганди.