Японияда кучли сув тошқини туфайли бедарак йўқолганлар қидирилмоқда

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 4875

Японияда юз берган кучли сув тошқинидан энг кўп талофат кўрган Дзёсо шаҳри атрофларида бедарак кетган 16 кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Хабар қилинишича, бу ҳудудда 3 кишининг сув тошқинлари қурбонига айлангани тасдиқланган.

Шаҳардан 5 минг нафарга яқин киши эвакуация қилинган. Дзёсо шаҳрида 10 сентябрь куни илк сув тошқинлари кузатилганди. Шундан буён ҳудудда ёмғирлар давом этмоқда.

Япониянинг яна бир шаҳри Осака ҳам сув тошқинларига учраган.

Япония метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатнинг марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларига 8 сентябрдан бери 600 мм ёмғир ёққан. Сув тошқинлари "Этау" тўфонидан кейин бошланган.

12 сентябрь куни Япония бош вазири Синдзо Абэ Дзёсода эвакуация қилинганлар учун ташкил этилган лагерга ташриф буюрди.

Бундан олдинроқ, Япониядаги сув тошқинлари Toyota компаниясининг 3та заводида иш тўхтаб қолгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар